Зачем нужен тоник?

09.07.2021

Теримизнинг устки қавати эпидермис деб аталади. У бизнинг ҳам чегарачимиз, ҳам божхонамиз. Чегарачи сифатида ташқи таъсирлар- об-ҳаво ўзгаришлари, кир, ифлослик, чанг, ғубордан ҳимоялайди, намликни ушлаб туради, божхоначимиз сифати эса танамизга крем, ниқоблар, зардоб орқали киритмоқчи бўлган фойдали унсурларимизни назоратдан ўтказиб, тери остига киритади. Бу нисбий ўхшатиш албатта. Лекин иш жараёни шундай кечади.

Танамиз терисининг ўзига хос табиий pH кўрсаткичлари бор.

pH – бу ҳарфлар бирикмаси пэ-аш деб талаффуз қилинади. У лотин тилидаги pondus Hydrogenii атамасидан олинган. pH – бу эритмадаги водород атомлари сонини билдиради. Инсонда бу кўрсаткич 5,5-6,0 pH, совунда 9-11 pH бўлади. Шунинг учун ҳам совун билан ювинганимизда танамизнинг pH кўрсаткичи ўзгаради, теримиз қуруқ бўлиб қолади. Табиий ҳолига қайтиши учун эса ўртача 26 соат керак бўлади.

Теримизнинг pH кўрсаткичи камайса теримиз намликка муҳтожлик сезади, агар бу масалани ҳал қилмасак, жудаям қуруқшаб кетади ва  шунга яраша муаммолар туғдиради.

pH кўрсаткичи меъёрдан ортиқ тери анча ҳимояланган ҳисобланади, чунки унинг ихтиёрида ўзини ҳимоя қилиш учун ресурслари етарли бўлади. Меъёрдан паст pH кўрсаткичли тери билан қуёш тиғида юриш эса қаҳрамонликка киради.

Бу гапларнинг тоникка нима даҳли бор?

Терингизнинг кучли ва ожиз томонларини инобатга олиб тўғри танланган тоник вазиятни мўътадиллаштириб, терингизни ўзини ҳимоя қиладиган моддалар ишлаб чиқаришга рағбатлантиради.

Меъёрдан паст pH кўрсаткичли тери учун мой ва эмульсияли тониклар танлаш керак, чунки улар тери юзасида ўзига хос ҳимоя плёнкаси ҳосил қилиб, танамиздаги водород атомалари сонини мувозанатга келтиради.

Ёғли тери учун тоник устки қатламини тозалаш ва яллиғланиш туғдириш мумкин бактерияларни йўқотишга керак. Бундан ташқари ёғли терига мўлжалланган тониклар кремлар таркибидаги фойдали унсурлар, моддаларнинг терининг ички ва чуқур қаватларига кириб боришига хизмат ёрдам беради.

Эътибор берган бўлсангиз, ҳар бир тери тури учун тоник турли вазифаларни бажаради, табиийки, уларни танлашда мутахассис билан маслаҳатлашиш ва танангиз хусусиятларидан келиб чиқиб эътиборли бўлиш аҳамиятлидир.

 

Подождите...
uz_UZO‘zbekcha