“Гўзаллик ҳокимияти” косметологларнинг сифатсиз муолажасидан жабрланган мижозларга ёрдам кўрсатади

17.06.2021


2018 йилнинг 18 июнь куни пойтахтимизда фаолият юритаётган “Гўзаллик ҳокимияти” Республика косметологлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ассоциацияси томонидан семинар ташкил этилди.

Ассоциация аҳолига хизмат кўрсатаётган косметологларга ҳар томонлама кўмак бериб, уларнинг билимларини мустаҳкамлаш билан бирга, тиббий маълумоти бўлмаган мутахассисларни қайта тайёрлашда ягона марказга эга. Косметологларни ўз режаси асосида ўқитиб, малакасини ошириб боради ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатиши учун тўғри йўналишни кўрсатади. Бунинг учун юртимизда фаолият юритаётган косметологлар мазкур ассоциацияга аъзо бўлиши лозим.

Ушбу жамоат бирлашмаси ўз фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўз аъзоларининг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларини ифода этади ва ҳимоялайди. Хотин-қизларга косметология сирларини ўргатади ва ўқиш жараёнида зарур шароитлар билан таъминлайди. Барча ҳудудий мутахассисларни бирлаштириб, уларга юридик, психологик, ижтимоий кўмак беради.

Соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа мутасадди жамоат ташкилотлар билан ижтимоий шерикликда юқумли касалликлар профилактикаси тўғрисида аҳоли, айниқса, косметологларнинг хабардорлигини ошириш, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг тарғиб этиш, аёлларни фаоллаштириш орқали яшаш шароитини яхшилашда фаол иштирок этади.

Вилоятларда ташкил этиладиган филиалларида косметологлар малакасини ошириш, техник жиҳозлар ва препаратлар, давлат стандартига жавоб берадиган филлер, ботокс препарати, шунингдек, мезотерапия дори воситалари билан таъминлашни ташкил этади.

Шунингдек, “Йил косметологи” кўрик-танловини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари косметологларнинг сифатсиз муолажасидан жабр кўрган мижозларга тез ёрдам шифокорлар гуруҳини тузиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари ҳам кўрилади.

Ҳужжатсиз иш юритаётган косметологларнинг фаолиятини тартибга солишда ҳам мазкур ассоциациянинг ўз ўрни бор.

Бу каби саъй-ҳаракатлар нафақат соҳа мутахассисларининг манфаатларини ҳимоя этади, балки юртимиздаги барча хотин-қизларнинг саломатлигини таъминлаб, уларга юқори ва сифатли хизмат кўрсатиш тизимини тартибга солади.

Бу икки ташкилот бир-бирини мазмунан тўлдиради. Bazis Medic нодавлат таълим муассасаси таркибида эстетик тиббиёт ва косметология мактабида педагоглар бошланғич косметология, косметологияда кичик ҳамшира, мезотерапия, ботокс, филлер, мезоиплар ва 3D иплар, киприк ўстириш, татуаж, маникюр ва педикюр, малака ошириш, маркетинг маслаҳат каби йўналишларда сабоқ беради. Айни вақтда мазкур нодавлат ўқув муассасасида тўрт нафар соҳа ходимлари хотин-қизларга касб сирларини ўргатмоқда.

Мазкур мактабга тўғридан-тўғри мурожаат қилувчилардан ташқари, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, имконияти чекланган хотин-қизлар маҳалла фуқаролар йиғинларининг тавсияномасига кўра ўқитилади. Уларга касб ўргатишдан ташқари, келгусида иш билан таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ҳам мазкур муассаса ўз зиммасига олади.

Бундан ташқари, маълумоти бўлмаган, сертификатга эга бўлмай туриб фаолият юритиб келган мутахассислар қайта тайёрлов курсида малака оширади. Уларга хизмат кўрсатиши учун диплом ҳам берилади.

Аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, хорижлик мутахассислар тажрибасини ўрганишга кўмаклашадиган мазкур ўқув муассасаси ўз ўқувчиларининг малакасини мунтазам ошириб боради.

Шунингдек, косметология соҳасида ишлаб юрган мутахассислар учун ҳам қўшимча курслар мавжуд. Улар бу соҳадаги янгиликлар, ўзгаришлардан хабардор бўлиш билан бирга, ўз бизнесини бошламоқчи бўлаётганларга маркетинг сабоқлари ҳам ўтилади. Ўз бизнес-режасини тақдим этадиган соҳа мутахассислари учун ҳамкор ташкилотлар билан ёрдам берилади.

Бу ўқув курсларини Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда очиш режалаштирилмоқда.

Манба: uz24.uz

 

Подождите...
uz_UZO‘zbekcha