Ассоциациянинг максади ва вазифалари

  • ўз аъзоларининг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларини ифода этиш ва ҳимоялаш;
  • аёллар ва кизларни косметология касбига ўргатиш шунингдек, ўқитиш жараёнида зарур шарт-шароитлар билан таьминлаш;
  • республика миқёсида фаолият юритаётан косметологлар рўйхатини шакллантириб бирлаштириш ҳамда, юридик, психологик кўмак бериш, ва химоя қилиш;
  • соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа мутасадди жамоат ташкилотлар билан ижтимоий шерикликда юқумли касалликлар профилактикаси тўғрисида аҳоли, айниқса косметологларнинг хабардорлигини ошириш, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг тарғиб этиш;
  • аёлларни касбга йўналтириш ҳамда уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш орқали уларнинг яшаш шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;
  • вилоятларда қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз бўлинмалари, филиаллари, ваколатхоналари ва марказларини очиш;
  • республика миқёсида фаолият юритаётган косметологларни малакасини ошириш ҳамда, уларни замонавий аппаратура ва сифатли препаратлар билан таьминлаш;
  • давлатимизга қонуний олиб кирилаётган, шунингдек, миллий ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган филлер, ботокс препарати, жумладан, мезотерапия дори воситалари билан таништириш;
  • белгиланган тартибда ноширлик фаолияти билан шуғулланиш ва оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш;
  • косметология йўналишларида анжуман ва тадбирлар ўтказиш;
  • ўз фаолиятига доир шартнома ва битимлар тузиш;
  • “Йил косметологи” конкурсини ҳар йили мунтазам равишда белгиланган тартибда ташкил этиш, кўрик танловлар ўтказиш;
  • косметологларнинг сифатсиз муолажаларидан жабр кўрган мижозларга юқори малакали тез ёрдам врачлар гурухини тузиш ва 1-чи ёрдам кўрсатиш;
  • республика миқёсида фаолият кўрсатаётган аьзо косметологларга жабр кўрганларга биринчи ёрдам кўрсатишни мунтазам равишда ўргатиш;
  • ноконуний равишда хужжатсиз фаолият юритаётган косметологлар хакида маьлумотларни мунтазам равишда янгилаб бориш, хамда тегишли давлат органлари билан хамкорлик килиш;
  • косметологияга тааллуқли масалалар юзасидан йиғилишлар, давра суҳбатлари, конференциялар ўтказиш;
  • фойдали дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишда маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
  • ўз фаолиятига доир шартномалар, битимларини ва меморандумларини тузиш;
  • маданий-маънавий йўналишлардаги анжуман ва тадбирлар ўтказиш;
  • нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳодимларини давлат ва халқаро мукофотларга тавсия этиш ҳамда ўз мукофотларини таъсис этиш;
  • судда, ҳакамлик судида даъвогар бўлиш, аъзо косметологларга юридик кўмаклашиш;
  • ўтказаётган анжуман ва тадбирлари ҳакида аъзоларини хабардор килиш, уларнинг тадбирларда иштирок этиши учун тегишли шарт-шароит яратиш;
  • “Гўзаллик хокимияти” Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Бизнинг видеоларимиз

«Гўзаллик Ҳокимяти» Ассоциацияси гўзаллик учун барча эҳтиёжларингиз учун ажойиб жой! Зўр хизмат, ажойиб мулоқот қобилиятлари ва энг юқори даражадаги ажойиб атмосфера!

Севара Кушманова

Мен ушбу марказда ўқув курсини муваффақиятли тугатдим ва бундан жуда мамнунман! Мен Ботох, мезо, пломба, пулни, тозалаш, ниқоб ва крем тайёрлаш учун курсларида ўқидим! Жуда яхши ўргатилган ҳамма нарса аниқ ва қулайдир! Амалиётга профессионал ёндашув.

Шахноза Абдижалиловна

Ушбу марказда ўқиганимдан сўнг, мен етарлича билим эгалладим.Бу менга ишда ёрдам беради.Яхши ва малакали педагогик жамоа нафақат билим, балки тажриба ҳам берди.

Инна Ким

Бутун ўқув жараёни жуда яхши ташкил этилган. Яхши, малакали педагогик жамоа.Амалиётга профессионал ёндашув, ускуналар косметология ва тиббиётга оид барча замонавий талабларга жавоб беради.

Гузал Тольяганова

«Гўзаллик ҳокимияти» мен янги билимлар учун яна ва яна қайтиб келишни истаган жой. Сизнинг профессионаллигингиз , ҳар бир ўқувчи учун ноёб ёндашувингиз учун ташаккур. Сизнинг улкан сабр-тоқат ва масъулиятингиз эътиборга сазовор. Энг яхши косметология мактабига омад ва фаровонлик тилайман.

Диляфруз Анварова

Албатта, ушбу марказда ҳар бир талаба учун энг яхши ўқитувчилар ўзларининг ёндашувларини ўргатишади.Мен барча курсларни тугатдим ва мен қилаётган ишни яхши кўраман сизга катта раҳмат.

Лиза Чукраева

Ушбу марказда ўқиганимдан сўнг, мен ишимга ёрдам берадиган билимларга эга бўлдим. Билим, тажриба ва амалиёт учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Лола Аллахвердиева

Ким ҳақиқий косметолог бўлишни хоҳласа, бу ерда малакали ва профессионал тарзда ўқитиладиган «Гўзаллик Ҳокимияти» да билим олишимгиз керак бўлади..

Гоар Мкртчян

Энг муҳими, барча продседураларни ўзингиз бажарадиган яхши амалий машғулотлардир. Ўқитувчилар ҳақида гап сўз бўлиши мумкин эмас..

Мадина Баҳодирова

Таълим

Косметология ва эстетик тиббиёт олий мактаби «Bazis Medic» – сиз гўзаллик соҳасида катта тажрибага эга бўлган юқори малакали ўқитувчилардан косметология бўйича барча билимларни олишингиз мумкин лицензия эга бўлган таълим муассасаси.

Бизнинг курслар

Хизматларимиз

BAZISS MEDICALL пластик жарроҳлик ва эстетик жарроҳлик соҳасида энг янги технологиялар бўйича операцияларни амалга оширувчи замонавий клиника.

Хизматларимиз

Курсларга ёзилиш

Сизни қизиқтирган савол борми? Бизга қўнғироқ қилинг, почта орқали ёзинг ёки офисимизга келинг.

Контактлар