Что означают белые пятна на ногтях?

19.07.2021

Тирноқларда оқ доғлар пайдо бўлишининг асосий сабаблари қуйидагилардир:

  • Тирноқ пластинасининг кератиназиялашиш жараёнининг бузилиши. Содда қилиб айтганда, тирноқ остига ҳаво кириб қолади. Бу кўпинча эндокрин тизимдаги муаммолар сабаб юзага келади.
  • Механик шикастланиш. Зарба, кутикулани тартибга риоя қилмасдан олиб ташлаш, сифатсиз бажарилган маникюр.
  • Маиший кимё воситалари ишлатиш, тирноқни сифатсиз бўёқлар билан қоплаш. Тирноқ пластинаси орасига  зарарли, захарли моддаларнинг кириб қолиши оқибатида шундай ҳолат юзага келиши мумкин.
  • Витаминлар, микроунсурларнинг етишмовчилиги. Шунингдек, озиш учун қатъий парҳезга риоя қилаётган тоифасини ҳам унутмаслик керак. Ортиқча килограммлардан қутилиш мақсадида ўзини ҳар томонлама чеклашга уринадиганларнинг тирноқларида ҳам оқ доғлар пайдо бўлиши мумкин. Организм кальций, рух, А, Е, С витаминлари танқислигини ҳис қилади.
  • Ошқозон-ичак йўли ва овқат ҳазм қилиш тизимидаги патологиялар.
  • Юрак-қон томир тизими муаммолари.

Организмнинг оддийгина кўринган тирноқ пластинкасининг саломатлигини тутиб туришга қодир кучи қолмайди.Оқ доғлар оёқ тирноқларида ҳам пайдо бўлса, бу аксарият ҳолатларда ноқулай ва тор пойафзал кийиш оқибати бўлиши мумкин. Албатта, бу кўпроқ эстетик муаммо, лекин уни назардан четда қолдирмаган маъқул.

Энг мухими, тирноқларда оқ доғлар ҳосил бўлганида мутахассисга мурожаат қилишни унутмаслик керак. Чунки бу доғлар организм тизимидаги жиддий муаммоларнинг аломатлари бўлиши мумкин.

Подождите...
uz_UZO‘zbekcha