Гўзаллик ҳақидаги машҳур фактлар
- Ҳар йилнинг 9 сентябри куни Халқаро гўзаллик куни нишонланади.
- Гўзаллик танловларнинг энг ғайритаббийси Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган. Танлов “Амирликнинг энг чиройли туяси”ни аниқлаш мақсадида уюштирилган.Гуруҳ бўлиб тушилган суратларда одамлар алоҳида, якка ҳолда тушган суратдагидан чиройлироқ кўринишади.
БААда ўтказилган «Энг гўзал туя» танлови иштирокчиси
- Гўзалликни томоша қилиб туриб кучли ҳис-ҳаяжонга берилиш Стендаль синдроми дейилади.
- Майя қабиласида ғилайлик гўзалликнинг бетакрор тимсоли саналган.
- Юзнинг чап томони ўнг қисмига қараганда чиройлироқ саналади.
- Чиройли одамларнинг ойлик маоши, ўртача кўринишга эга ҳамкасблариникига қараганда 5% кўпроқ бўларкан.
- Истарали одамларнинг аксарияти ўзини бахтли ҳисоблайди.
- Аёлларнинг фақат 10 фоизигина қумсоат шаклидаги қоматга эга.
- Аёллар кўп куладиган эркакларни камроқ истарага эга деб ҳисоблашади.
- Эркаклар гўзаллиги ҳақида тасаввурларни шакллантиришда аёллар чор-атрофдагиларнинг фикрига кўпроқ қулоқ солишади.
- Эволюция натижасида аёлларнинг ташқи томондан янада чиройли бўлиб борган, эркаклар қиёфаси эса сезиларли ўзгаришларга учрамаган.
- Гўзаллик-субъектив тушунча. Ҳар бир даврнинг чирой ҳақидаги ўз тасаввурлари бўлган.
- Қадимги Грецияда қуёшда тобланган тери хунук ҳисобланган.
-
Тарихдаги биринчи помадалар шу турдаги қўнғиздан тайёрланган
Ўрта асрларда сони ингичка, кўкраклари кичик, лекин баланд аёллар гўзал саналган.
- Замонавий помаданинг илк шакли кошениль номли қўнғиздан тайёрланган. Бунинг учун уни қиём шаклига келгунига қадар майдалашган.
- Айрим Шарқ мамлакатларида қора тишлар гўзаллик рамзи саналган. Улар махсус бўёқлар билан тим қора тусга киритилган.
- Хитойда қалин мўйлов ва соқол чирой белгиси саналган.
- Франция саройларида аёллар фақат суюқ овқатлар ейишга ҳаракат қилишган. Уларнинг фикрича, чайнаш ажин тутишига олиб келган ва шу сабабли таомни чайнамасдан ютишга уринишган.
- Чиройли одамни эшитувчилар яхшироқ англайдилар, чунки уларнинг бутун диққат-эътибори нотиқнинг юзига қаратилган бўлади.